Ваъдалар занжири (Ваъдабозлар ўқимасин)

Абдували Қурбонов
4.96154
O’rtacha: 5 (26 ovozlar)

Бугунги ёзаётганим йўллар тирбандлиги, қўшиқларимиз савияси, киноларимиз аҳволи ҳақида эмас! Шунчаки «Ўзим(из)» ҳақим(из)да.

1 – ваъда…

– Эртадан ҳаммаси яхши бўлади. Энди ўзгараман. Инсонларга яхшилик қиламан. Барчага фойдам тегадиган инсонга айланаман – ВАЪДА БЕРАМАН!

Уйқуга кетишдан олдин «калима»га айланиб қолган бу гапларнинг мен учун сийқаси чиқиб кетган. Хар оқшом ҳаёллар уммонида сузиб, кўзларимни юмишдан олдин шу «қимматбаҳо» сўзларни такрорлайман. Ўзимга ўзим ваъда бераман.

Тонг саҳардан чинғиллаган (будильник) овоздан уйғонаман. Соатга қарайман. Ишга боришимга 2-3 соат вақт бор. Демак, озгина кўзимни юмиб олсам хеч нарса қилмайди. Ичимда нимадир ёш боладай тихирлик қилиб, ғингшийверади:

–Эртадан ҳаммаси яхши бўлади. Энди ўзгараман. Инсонларга яхшилик қиламан. Барчага фойдам тегадиган инсонга айланаман – ВАЪДА БЕРАМАН!

У ғингшиб-ғингшиб қолаверади. Юзимга қуёшнинг нурлари текканда косасидан чиққудай бўлиб кўзларим очилади. Соатга шошиб қарайман. Эҳ, ухлаб қолибман-ку! Яна ишга кеч қолдим. Апил-тапил кийиниб, нонуштани тушликка қолдириб, ишга шошаман. Йўлнинг тиқилинчлиги, машиналарнинг кўпайиб кетгани, йўл кира нархлари ҳақида гапирмайман деганим учун бу мавзудан йироқлашиб, ҳаёлларга чўмаман.

Кеча ухлаш олдидан айтган сўзларимни эслайман: «Нега бугун ҳам ваъдамни бажармадим?! Ишдан чарчаб келганим сабаб шундай бўлди, чоғи. Ҳа, мени ҳам тушуниш керак-да. Ҳали ёш бўлсам, яхши инсон бўлишга улгураман. Бугун бўлмаса эртага, албатта, бу натижага эришаман –  ВАЪДА БЕРАМАН!

2 – ваъда…

Иш билан машғул бўлиб кеч тушиб қолганини сезмай қолибман. Уяли телефонимга қарадим. Оҳ-ҳо, неча марта қўнғироқ бўлибди, эшитмабман-ку. Акам, опам, ўртоғим, танишим ва ҳ.к. Ҳа, хеч қиси йўқ, ахир иш билан машғул эдим-ку. Кеч бўлсин уларга қўнғироқ қиламан.

Чарчаб уйга қайтар эканман ҳайдовчининг сўкиниши-ю, йўловчилардан киракашлар кўплиги, бензиннинг нарҳлари ошганлиги ҳақида нолиганини айтмайман. Ахир, ваъда берганман-ку!

Хонамга кириб кийимларимни алмаштириб бўлгач, ваъдамни бажариш учун қўлимга телефонимни оламан. Эҳ, кеч бўлиб кетибди. Хойна хой опам ухлаб бўлган, акам ҳам ишдан чарчаб келган бўлса менинг минғирлашим ёқмайди. Ўртоғим чойхонада ош еб ўтиргандир безовта қилмай. Яхшиси озгина ўйин ўйнаб ухлайман. Уларга эртага тушликка чиқмасдан бўлса ҳам қўнғироқ қиламан. Ҳол-аҳвол сўрайман – ВАЪДА БЕРАМАН!

Ухлашдан олдин «калимам»ни бир қур ёдга оламан…

3 – ваъда…

Йиллар ваъдаларимни тинглаб ўтаверар экан. Мана фарзандим мактабга бормоқда. Ишларим кўплигидан бошимни қашишни ўйлашга ҳам вақт йўқ. Кеч оқшом уйга қайтдим. Фарзандим мени кутиб-кутиб ухлаб қолибди. Болам-а, эртага ишдан эрта қайтаман. Ҳайвонот боғига олиб бораман. Бирга дарсларингни тайёрлаймиз – ВАЪДА БЕРАМАН!

Эртанги кун ҳам келди. Бугун фарзандимга вақт ажратмоқчи эдим-ку. Мактабдан ўзим бориб олиб келаман дегандим. Афсус, эртага қоладиган бўлди ҳайвонот боғига бориш.

Уйга қайтар эканман, фарзандимнинг мактабдаги ўқишлари ҳақида ўйлар эдим. Ўқитувчилар ҳар нарсани баҳона қилиб пул йиғиши, дафтар-қаламларнинг нарх-навоси ҳақида гапирмоқчи эмасман. Харна бугун доимгидан эртароқ қайтдим. Аёлим ёнимга дастурхон ёзиб, «Ўғлингизни бир урушиб қўйинг. Доим ўқитувчисидан гап эшитаман. Жуда шўх. Яхши ўқимайди» – деб қолди.

Ёнгинамда бошини эгиб турган фарзандимни ўзимча уришаман. Ваъз ўқийман. У эса оёғи билан ер чизиб гап бошлади:

–Дадажон, эртадан ўзгараман, яхши ўқийман – ВАЪДА БЕРАМАН!»

Устимдан муздай сув қуйилгандай бўлди.

Сўнгги ваъда…

Шуларни ёзар эканман, бу инсонга ўхшамасликка, ҳозирданоқ ўзгаришга, барчага эзгулик улашадиган одам бўлишга ваъда бераман. Яқинларимни тез-тез йўқлайман, ҳолидан хабар оламан.

Узр, кеч бўлиб кетганини унутибман. Ухлаш керак. Вадаъларни бажаришни эса эртага қолдирамиз. Ахир эртага ҳам кун борку…

P/s: –Эртадан ҳаммаси яхши бўлади. Энди ўзгараман. Инсонларга яхшилик қиламан. Барчага фойдам тегадиган инсонга айланаман – ВАЪДА БЕРАМАН!

Izohlar

Abdulmutalib's picture
5

Bukrini go'r tuzatadi deganlari shu bo'lsa kerak-da.
Maqolaga gap yo'q! Muallifga omad!!!

Asadbek Nurota's picture
5

Mendayam har doim shu

Ixtiyorjan's picture
0

Ee oka gap Yo Judayam zor chqbti ishlada omad

Ixtiyorjan's picture
0

Ee oka gap Yo Judayam zor chqbti ishlada omad

Маъмура's picture
0

Купчиликда шундай.

Маъмура's picture
5

туппа тугри.

Baxa_Baynazarov's picture
5

Четка!!

Baxa_Baynazarov's picture
5

Зор

Akmaljon the best of best's picture
0

Omadsizlik birdan òzini oshkor qilmaydi u sekin asta shu kabi òziga berilgan vadalarni bajarmaslik oqibatida kelib chiqadi.
Maqola yaxshi chiqibdi insonni òylashga undaydi muallifga omad yanada yaxshilarini kutib qolamiz

Bekzod Shavkatovich's picture
0

"Эртадан ҳаммаси яхши бўлади. Энди ўзгараман"
Демак, кейинги материалларингизда жиддий ўзгаришлар бўлади. Ва биз сизга ҳозиргидек 5 баҳо қўямиз. Мен ҳам сизга ВАЪДА БЕРАМАН!

Ds's picture
5

Uylab qarasak rostdan xam xuddi shunday insonlar oramizda kup achinarli xolat

Madina_86's picture
0

Òzgarish uchun,yoki biror narsani òzgartirish uchun ertani, xafta boshini,oy boshini kutish insonlarning eng katta muammosi

Madina_86's picture
5

Hamma insonlarning kònglidagi gaplar yozilga

Saad'i's picture
5

Juda ajoyib, hayotimizdagi doimgi holatlar yozilgan. Men endi va'da bermaslikka va'da beraman...

M.O.N.'s picture
0

Farzandlarimiz uchun eng yaxshi o'rnak bo'lishimiz uchun ham, kechagi xatolarni takrorlamasligimiz va albatta o'zgarishimiz kerak.

M.O.N.'s picture
5

Farzandlarimiz uchun eng yaxshi o'rnak bo'lishimiz uchun ham, kechagi xatolarni takrorlamasligimiz va albatta o'zgarishimiz kerak.

dDilmurof's picture
0

Haq gap inson to'xtab shu narsani tafakkur etib ko'rsa anglasa albatta bir qancha noxushliklar kesilar edi rahmat dolzarb mavzu ko'tarilibdi. Ofarin!

битта бола's picture
0

Har birimizni ichimizda yashiringan va'daboz inson haqida ajoyib hikoya. Bahoingiz besh!

MuborakToshxonova's picture
1

Men maqolangizni o'qib biroz qo'rquvga tushdim, chunki ba'zi va'dalar... Ayniqsa, yodimga "al-misoq" tushdi, ya'ni bu olam yaratilmasdan oldin Alloh bilan butun odamzot ruhlari o'rtasidagi bitim. Ha, juda ko'pchilikni o'ylantirib qo'yadigan maqolangiz bilan, o'ylaymanki, ko'zlagan maqsadingizga yetdingiz. Barchamizni munofiq bo'lib qolishdan O'zi asrasin. Yuqorida ko'pchilik 5 baho qo'yibdi, ammo men unday baho berolmayman, zero, u bebahodir!

Bekzod Shavkatovich's picture
5

"Эртадан ҳаммаси яхши бўлади. Энди ўзгараман"
Демак, кейинги материалларингизда жиддий ўзгаришлар бўлади. Ва биз сизга ҳозиргидек 5 баҳо қўямиз. Мен ҳам сизга ВАЪДА БЕРАМАН!

Asadbek Nurota's picture
5

Haa bahoni qo'yayotganda yulduzchani ustiga bosinglarda

Akbarshokh's picture
0

Ajoyib chiqibti gap yo.Shu endi sekin sekin maqola yozib gazeta jurnalarga chiqazing buni nafaqat biz boshqalaram bilib osin

Malikabudur's picture
5

Hayotiy hikoya manga judayam yoqdi. Ishlaringizga rivoj tilayman.

Muhammed's picture
5

Qoil. O'zimmizning gaplar. Abituriyentlik paytimizda ertadan qattiq o'qiymiz derdik..Ijodizga omad.

D.A.Haqqulov's picture
5

Menda ham har kun sh ahvol. Ijodingizga omad. Ertaga yakshanba bo'lsa ham erta turaman hamma ishlarimga ulgiraman va'da beraman. 5 baho

MuborakToshxonova's picture
5

Men maqolangizni o'qib biroz qo'rquvga tushdim, chunki ba'zi va'dalar... Ayniqsa, yodimga "al-misoq" tushdi, ya'ni bu olam yaratilmasdan oldin Alloh bilan butun odamzot ruhlari o'rtasidagi bitim. Ha, juda ko'pchilikni o'ylantirib qo'yadigan maqolangiz bilan, o'ylaymanki, ko'zlagan maqsadingizga yetdingiz. Barchamizni munofiq bo'lib qolishdan O'zi asrasin. Yuqorida ko'pchilik 5 baho qo'yibdi, ammo men unday baho berolmayman, zero, u bebahodir!

битта бола's picture
5

маколатменга жуда ёкди

Dilshodjan's picture
0

gap yoq maqolga bunaqasini end kordim omad ishlarizga rivoj

Firdavs18's picture
5

EEE GAPYOOO OMAD

Гуллола's picture
5

Tugrisi bunda uzimizni kurdim raxmat

Гуллола's picture
5

Tugrisi bunda uzimizni kurdim raxmat

Гуллола's picture
5

Tugrisi bunda uzimizni kurdim raxmat

Nurbek.Asqarov's picture
5

Maqola menga yoqdi. Ijodingizga omad tilayman!

Жиддий одам's picture
5

беш

magical light's picture
0

Va'da berilgach uni, albatta, bakarish kerak. Shuchaki xohish bo'lsa bas. Ijtimoiy og'riqli masalani ko'tarib chiqqansiz. O'zgacha uslub va yangicha yondashuv

magical light's picture
5

Omad

Mukhlisa's picture
4

inson o'ziga o'zi va'da berdimi, albatta, bajaradi, deb yurardim... omad!!!

KAROL BOBO's picture
5

Ijodingizga omad. Haqiqatdan ham juda yaxshi yozilgan maqola. Bu kabi maqolalardan doimiy berib turishingizni iltimos qilaman. Sayt ijodkorlariga ham muvoffaqiyat. Loyiha ham ajoyib...

Karimberdi's picture
5

maqola yaxshi yozilgan, asosiysisi hayotiy

Shuxratbek's picture
5

Dolzarb mavzu ko`tarilgan ekan birinchi o‘rin shu maqolaga

Hamidjon_997's picture
5

Haqiqatdan ham. Bu va'dalarni ertagalikka qoldiramiz. Aslida va'da aytilgan vaqtda bajarilish kerak. Bu maqolani o'qib o'zimda sal fikr yuritishim uchun turtki bo'ldi desam mubolag'a bo'lmas. Maqolaga gap yo'q. Muallifga omad...

ЗиёдШОХ's picture
0

Bular bari ayni kun muammolari

Akmaljon Boxodirov's picture
5

Хозирда менда ҳам бўлиб ўтаётган кўнглимдаги гаплар ёзилган

Muhsinbek's picture
0

Ajoyib bu mening hayotimda ham takror takror ro'y beradigan voqea rivoji gap yo'q va'da beraman endi o'zgaraman

Muhsinbek's picture
5

Bu mening hayotimdan olingan voqealik