Дастурчи бўлиш қийинми?

Aziz Abdulhakimov
5
O’rtacha: 5 (1 ovoz)

Мана 4йилдирки, ушбу соҳа буйича ўз билимларимни ошириб бормоқдаман. Тўғри, мен ўзимни бу соҳада тажрибали мутахассис деб хисоблай олмасдирман, лекин ушбу мақолани ёзишга аҳд қилдим. 20-асрда компьютер ва интернет пайдо бўлгандан бери улар такомиллаша бошлади ва одамларни хаётида тобора мухим рол ўйнашни давом эттиришаяпти. Ва табиийки дастурчилар олдида осон бўлмаган мақсадлар турибди, мукаммалаштирилган нарсаларни янада мукаммалаштириш вазифаси. Янгича ғоялар, технологиялар ва дастурчилар олдида турган талаблар кўпайгандан бери эса бир савол хаммани қийнаб қўйди: “Дастурчи бўлиш шунчалик қийинми?”

Дастурлаш ўрганилиниши қийин бўлган комплексларни ўз ичига мужассам қилган бўлиб, фақатгина математикани яхши билиш қифоя қилмайди. “Айтишник” учун дастурлашда хеч нима янги бўлмаса хам, оддий одам учун бу “Америка” ни қайта очишдай гап. Келажакда сердаромад касбга эга булишга булган иштиёқ ва сабрга қарамай, битта ўзгартирувчини иккинчисига боғлаш, бир жуфт операторни ёдлаб уни устида амаллар бажариш бир неча соат  эмас, балки ой ёки йиллаб вақтингизни олиши хам мумкин. Албатта, ушбу кичик булмаган масофадаги йулни хамма хам босиб ўтолмайди. Нега шундай бўлади? Ўйлашимча, аввал логика, математика ва дастурлашдан бехабар бўлган одам ўз шахсий ўйлашларини, фикрлашини қура олмайди. Асосан одамзод ўз атрофидаги нарсаларни ички мухитини ўрганиб, у хақидаги фикрга келиб тажриба орттиради. Лекин дастурлашда умуман бунақа эмас, дастурлашда асосан абстракт тушунчалар булиб уларни хаётимизда кўриб бўлмайди. Шунинг учун хам, “Бошловчи дастурчилар”имизнинг бир қисми ўзига умуман тушунарсиз булган нарсаларга юзлашганда, дастурлашни анча эрта ташлаб қуйишади.

Тўғри, дастурлашни яхши ўрганишингиз учун математика буйича булган аввалги қизиқарсиз булган дарсларни эслашингиз керак булади(лекин купчилик бу нарсаларни хозирда умуман ишлатмайди, агар пуллик купюраларни санашни хисобга олмасак). Юқорида ёзганимдай, фақатгина математикани билиш кифоя қилмайди, инглиз тилини хам “камида” сўзлаша оладиган даражада билиш хам талаб этилади.

Тўғри, шундай иктидорли ёшлар борки, уларнинг мияси янги билимларни тез қабул қила олади. Лекин, менинг изланишларим кўрсатиб турибдики, ушбу холатлар жуда хам кам. Мен кўпгина ёш дастурчиларни кўрдим, 1-2 ой жуда хам интенсив даражада дастурлашни ўрганиб кейингина дастурлаш улар учун эмаслигини тушуниб етишган.

“Кодни йодлаб эмас, тушуниб ёзиш керак” деган мақол бор дастурчилар орасида. Ёдлаш хеч қандай самара бермайди. Яхши дастурчи булиш учун иқтидорли булиш камлик қилади, ўрганиш учун керак бўлган шиддат даркор этилади. Масалан, “Twitter”да ишлаган, хозирда эса “Medium”да ишлаб келаётган Джейкоб Торнтон хам кўпинча хазиллашиб туради: “Аввал дастурлашни ташлаб, гуманитар фанларни ўрганмоқчи бўлганман” деб. Дастурлаш қийинлиги аниқ, лекин уни қандай ўрганишингиз ўзингизга боғлиқ. Лекин шуни биламанки, дастурлаш жуда хам қизик, буни эса дастурлаш оламига кирсангизгина биласизJ.

Дастурлашни ўрганиб айримлар нега дастурчи бўла олмайди? Дастурчи, шундай нозик табиат инсонки, у йук нарсадан хам бор қила олади. Унинг қўлларида бутун бошли тизим яратилади. Шундай экан у хақиқий яратувчидир. Дастурлашни ўрганиб дастурчи бўла олмаган билан чинакам дастурчиларни орасида бир неча фарқ бор. Қуйида, уларни келтириб ўтаман(моддий тарафлама):

-Дастурлашни била туриб дастурчи бўла ололмайдиган инсон, дастурлашга моддий кўз билан қарайди. Яъни ўз билимини пуллашга ўринади. Хақиқий дастурчи бундан фарқли равишда у фақатгина дастурлаш тиллари ва ўларни қунт билан эгаллашни орзу қилади.

-Дастурчи бўлолмайдиган ўрганувчилар бошиданоқ юқори мансаб, катта ойликни ҳохлашади. Кичик булган фирмаларни менсишмайди ҳаттоки, аммо билмайдиларки, бир неча йиллик кичик фирмалардаги тажриба бўлмаса катта компаниялар уларни яқинларига хам яқинлаштирмаслигини.

-Дастурлашни ўрганган, аммо дастурчи бўлолмаган инсонларнинг яна бир хатоси шундаки, улар сухбат чоғида хам пул хакида фикр очишади ва лойиха эгаларини “Буни фикру-зикри пулда экан. Эртага тизимни сотиб юборса хам хеч гапмас” деб уйлашга мажбур қилади.

Дастурчи бўлолмайдиганлар хакида етарлича айтиб ўтдим деб ўйлайман. Ёш дастурчилар учун маслаҳатлар:

-Хеч качон бировни ўзингиз билан солиштирманг. “Яъни у мендан ўтиб кетибди, қачон унга етиб оларканман” деган фикрлар хам хаёлингизни бузиши мумкин.

-Дастурлашга хеч қачон моддий тарафлама қараманг. Фақат билим олишга қизиқинг.

-Хеч қачон тўхтаб қолманг. Ривожланишда давом этаверинг.

-Ўзингизга кундалик ёки қайднома яратиб олинг. Унда нималар қилганларингиз хакида ёзиб боринг.

-Хеч қачон шошилманг. Битта нарсани ўрганганингиздан сўнг, аввалги ўрганганларингизни хам қайтаришни унутманг.

-Хеч қачон мақтанчоқлик қилманг.

-Жуда хам сабрли бўлинг сизни олдинда жуда хам қизиқ ва давомий йул кутиб турибди J

Хулоса. Хамма айтиб ўтганларимиз туғри, лекин хаммаси ўзингизга боғлиқ. Етук дастурчи бўлиш учун иқтидорли бўлиб туғилиш шарт эмас J.

Izohlar

Bakhtiyor Sheraliev's picture
5

Assalomu alaykum Azizbek. Blogpost amerikaliklar aytgandek "short and sweet" bo'libdi. Sohadagi mavjud muammoga ajoyb tarzda yondashib javob bergansiz, eng muhimi o'z sohangizni pul keltiruvchi omil, mashina, kasb emas, balki san'at darajasiga chiqishini istashingiz shundoqqina sezilib turibdi. Bunday kadrlar o'z sohasining asl mutaxassislari va jonkuyar vakillari bo'lib yetishini bizga tarix bir necha marotaba ko'rsatib bergan. Umid qilamanki, Siz bilan ham xuddi shunday bo'ladi. Maqoladagi ayrim imloviy kamchiliklarni hisobga olmasa, u menga juda ham yoqdi. Uni bemalol a'loga baholash mumkin. Ijodiy ishlaringizda ulkan parvozlar tilab qolaman. Dasturchilik sohasida esa Sizdan orginal g'oya va loyihalar kutamiz. Salomat bo'ling.